16:21 / 07.05.2016
5040

Косово ҳукумати органларининг махсус штампи (апостил) билан тасдиқланган ҳужжатлар Ўзбекистонда қабул қилинмайди

Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияга (Гаага, 1961 йил, 5 октябрь) Косово Республикасининг қўшилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси депозитарий орган - Нидерландия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигига мазкур Конвенция моддалари мамлакатимиз ва Косово ўртасида қўлланилмаслиги тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу механизм Конвенциянинг 12-моддасида белгиланган. Шу сабабли Косово ҳукумати органларининг махсус штампи (апостил) билан тасдиқланган ҳужжатлар Ўзбекистонда қабул қилинмайди.

Top