16:53 / 10.05.2016
5316

AFP: Покистон собиқ бош вазирининг 3 йил олдин ўғирлаб кетилган ўғли Афғонистондан топилди

Покистоннинг собиқ бош вазири Юсуф Рози Ғилонийнинг 3 йил олдин ўғирлаб кетилган 30 ёшли ўғли Али Ҳайдар Ғилоний 10 май куни Афғонистон ҳудудида экани аниқланди. Бу ҳақда AFP хабар тарқатган.

Покистон ТИВ тарқатган маълумотга кўра, собиқ бош вазирнинг ўғли америкалик ва афғонистонлик ҳарбийлар билан ҳамкорликда Афғонистон шарқидаги Ғазна вилояти ҳудудида ўтказилган махсус амалиёт орқали озод этилган.

2013 йили Али Ҳайдар Ғилоний сайлов арафасидаги митинг вақтида ўғирланганди. Уни толибонлар ўғирлаб кетгани тахмин қилинганди.

Top