14:42 / 11.05.2016
2673

Британия полицияси ҳазил тариқасида ўғирланган қўйларнинг анонимлигини сақлаб қолди

Британиянинг Уэст-Мидлендс графлиги полицияси ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан Ford Galaxy трассасида тўхтатилган учта ўғирланган қўйнинг расмини чоп этди. Тасвирдаги жониворларнинг юз кўриниши график редакторда ишланган. 

Полициячилар бунга ҳар эҳтимолга қарши "қўйларнинг шахсияти уларнинг ёши ва заифлиги боис ҳимоялангани" билан изоҳлаб, буни ҳазил деб тушунтиришди. 

Қўйларни ўғирлаган шахслар Руминия фуқаролари бўлиб чиқди, улар ҳибсга олинди. Жониворларнинг ҳақиқий эгалари топилгунга қадар уларни маҳаллий фермалардан бирига жойлаштиришди.

Top