10:31 / 12.05.2016
7422

Франциялик 19 ёшли қиз Periscope дастуридаги тўғридан-тўғри эфирда ўз жонига қасд қилди

Францияда 19 ёшли қиз Periscope дастуридаги жонли эфир вақтида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақида Reuters хабар беради.

Ҳодиса 10 май куни кечки соат 5га яқин Париждан 40 км масофада жойлашган Игли темир йўл бекатида содир бўлди. Шу вақтда 1997 йилда туғилган қиз SMS орқали яқин дўстларидан бирига ўз жонига қасд қилиш ниятини ошкор қилди.

У Periscope орқали трансляцияни ишга туширган ва Арпажон шаҳридаги қариялар уйида ишлашини, умидсизлик ҳолатида эканини маълум қилган.

Тез орада қиз трансляцияни ўчирмасдан туриб, ўзини поезд тагига ташлайди. Бу вазият акс этган ёзув Periscope’дан ўчирилган, аммо унинг бир нечта версиялари YouTube’да сақланиб қолган.

Айни дамда полиция мазкур иш юзасидан тергов жараёнини бошлаб юборди.

Top