14:10 / 14.05.2016
7403

Англашилмовчилик туфайли 23 йил қамоқ жазосини ўтаб чиққан хитойлик компенсация олди

Нотўғри чиқарилган қарор боис умрининг 23 йилини қамоқда ўтказган ХХР фуқароси мамлакат ҳукуматидан 2,8 миллион юань (тахминан 420 минг доллар) компенсация олди. Бу ҳақида Хитой халқаро радиоси хабар берди. 

Чэнь Мань 1992 йилда Хайкоу шаҳрида (Хайнань провинцияси) бир эркак киши ҳалок бўлган турар жойни ёқиб юборишда айбланиб ҳибсга олинган эди. 1994 йилда суд уни ўлим жазосига ҳукм қилиб, унинг ижроси кечиктирилади. У полициянинг босими остида қилмаган жинояти учун ёлғон иқрор бўлганини айтади. Чэнь Мань ХХР халқ прокуратурасига кассацион даъво аризаси ёзади, бу ариза 2015 йилнинг февралида Хитой халқ судига етказилади. Мазкур жиноий ишни қайта кўриб чиқиш Чжэцзян провинцияси судига узатилади ва суд уни айбсиз деб топади. У 2016 йилнинг февраль ойида озодликка чиқади.

Хайнань провинцияси суди Чэнь Маннинг компенсация талаб қилиши қонуний деб ҳисоблаб, талаб қилинаётган сумманинг бир қисмини тўлашга қарор чиқарди

Озодликка чиққандан сўнг Чэнь Мань компенсация сифатида ҳукматдан 9,65 миллион юань (1,48 миллион доллар) талаб қилди. Шу суммадан 1,85 миллион юанни уни озодликдан маҳрум қилгани учун Хайкоу судидан ундирилишини билдирди. Бундан ташқари 100 минг юань тиббий эҳтиёжларини қоплашга, иш жойини йўқотганлиги учун товон пули сифатида 3,7 миллион юань ва суд тортишувларига сарфланган харажатларни қоплаш учун 1 миллион юань талаб қилди.

Top