00:31 / 17.05.2016
6285

Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари Қорабоғдаги кескинликдан кейин биринчи марта учрашишди

Венада Тоғли Қорабоғда вазиятнинг кескинлашишидан кейин Арманистон ва Озарбайжон президентлари Серж Саргсян ва Илҳом Алиевнинг биринчи учрашуви бошланди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, музокараларда Тоғли Қорабоғдаги вазиятни тартибга солиш бўйича ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ҳамраислари – Россия ва Франция ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Жан-Марк Эйро ҳамда АҚШ Давлат котиби иштирок этмоқдалар.

Аввалроқ Саргсян Керри билан учрашгани маълум қилинганди.

Top