16:00 / 18.05.2016
15606

Инстаграм тармоғи юлдузи машҳур аёллар суратини қайта жонлантирмоқда

Инстаграм юлдузи Аннализ Мария Франсин машҳур аёллар суратини қайта яратмоқда, деб ёзади Cosmopolitan нашри. 

"Аксарият одамлар мўъжиза ёрдамида ўзларининг севимли юлдузларига айланиб қолишни фақат орзу қилишади, лекин инстаграмнинг бир юлдузи буни ҳақиқатга айлантирмоқда", - деб ёзади манба. 

17 ёшли Франсин аваал яшаб ўтган ёки ўйлаб топилган машҳур қаҳрамонлар образига кирмоқда. Жумладан у актрисалар Одри Хепберн ва Вивьен Ли, "Анна Франк кундалиги" муаллифи сиймоларини жонлантирди. Ундан ташқари, Франсин эртакдаги Оппоғой ҳамда Ян Вермеернинг "Марварид зиракли қиз" картинаси қаҳрамони образида ўзини синаб кўрди.

Франсин ўзини шунчаки "жонли тасаввур ҳамда юксак орзуларга эга қиз" деб ҳисоблайди.

 

Top