11:33 / 18.05.2016
24171

Тошкент шаҳрида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати қошидаги “Камалак” болалар ташкилотининг XV Анжумани бўлиб ўтди

Ҳаётимизнинг энг беғубор, энг покиза неъмати борки, бу ҳам бўлса, фарзандларимиздир. Келажагимиз эртаси ҳам айнан шу болажонларимиз қўлида.   Болаликдек беғубор, дунёни гўзал ва тотли англовчи лаҳзаларни ҳар биримиз орзиқиш билан соғинамиз, орзу-ҳаваслар қанотида дарду аламлардан йироқ кезларимиз кўнглимизга илиқ хотираларни узатиб туради ва болажонларга жамики шодликларни ҳадя этмоқ кераклигини тушунамиз.

Болаларни маънавий-аҳлоқий тарбиялаш, уларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, мустақиллигимиз ва тинчлигимизга раҳна солувчи ҳаракатларга қарши тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишда ҳамда миллий қадрият ва урф-одатларни ёш авлод онгига сингдириш, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратиш, қизиқишлари бўйича тўғри йўналтириш, спортга жалб қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 апрелдаги “Камалак” болалар ташкилоти Сардорларининг XV республика анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 69-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши ва Халқ таълими бош бошқармаси ҳамкорликда жорий йилнинг 16 май куни “Туркистон” санъат саройида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати қошидаги “Камалак” болалар ташкилотининг 
XV Анжумани ташкил этилди.

Анжуманни ташкил этишдан кўзланган мақсад Ҳаракат қошидаги  “Камалак” болалар ташкилоти томонидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш, келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олиш, ташкилот сардорларининг билим-кўникмасини ошириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш, умумтаълим мактабларидаги бошланғич ташкилотларининг иш фаолиятини такомиллаштириш, ўқувчи-ёшларнинг ижодий, илмий қизиқишлари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини янада ошириш, юртимиз ёшлари ўртасида мустаҳкам дўстлик алоқаларини ўрнатиш орқали уларни Ватан равнақи йўлида бирлаштиришдан иборат.

Бугунги кунга қадар, Ҳаракатнинг туман Кенгашлари томонидан “Камалак” болалар ташкилотининг XV Анжуманлари ташкил этилган бўлиб, бунда 3572 нафар ёшлар қамраб олинган. “Туркистон” саройидаги мазкур тадбир анжуманларнинг Тошкент шаҳри бўйича якуний қисми сифатида ўтказилмоқда.

Ҳозирда “Камолот” ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши ҳомийлигидаги “Камалак” болалар ташкилоти ўз атрофида 136000дан нафардан ортиқ ёшларни бирлаштириб, шулардан 33000дан зиёд ёшлар ҳаракат тизимида сардорлик фаолиятини юритиб келмоқда.

Анжуманда Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактаб раҳбарлари ва маънавият ва марифит ишлари бўйича директор ўринбосарлари, бошланғич ташкилот етакчилари, “Камолот” ва “Камалак” сардорлари,  туман сардорлар Кенгаши аъзолари иштирок этишди.

Тошкент шаҳар “Камалак” болалар ташкилотининг “Ватан, дўстлик ва халқпарварлик учун!” шиори остидаги анъанавий XV Анжуманда “Ҳуқуқий саводхонлик” йўналиши сардори-2016”, “Маънавият ва маърифат”йўналиши сардори-2016”, “Иқтидорли ёшлар” йўналиши сардори-2016, “Спорт,саломатлик ва экология” йўналиши сардори-2016”, “Меҳр-саҳоват” йўналиши сардори-2016”, “Матбуот” йўналиши сардори-2016”, “Камалак сардори-2016”, “Камолот” сардори-2016”, “Энг намунали туман Сардорлар Кенгаши-2016”, “Энг намунали умумий ўрта таълим мактаби бошланғич ташкилоти-2016” ҳамда “Энг намунали туман “Камалак”болалар ташкилоти-2016” номинацияларида ғолибликни қўлга киритган ёшлар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгашнинг диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Top