15:55 / 20.05.2016
7120

Франция ТИВ Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш зарурлиги ҳақида баёнот берди

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро, Россияга нисбатан жазо чораларини бекор қилиш зарурлиги ҳақида баёнот берди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги. 

Бунинг учун, унинг қайд этишича, расмий Москва бир неча шартларни бажариши лозим. 

«Мазкур санкциялар ЕИнинг 28 давлати томонидан жорий қилинган ва ёз мавсуми бошигача кучини йўқотади. Хўш, уларни бекор қилиш керакми? Мен Россия президенти Владимир Путинга, Москвага сафарим чоғида, бу борада аниқ қарашимни баён қилганман. Ҳа, биз гарчи босқичма-босқич бўлсин, аммо жазо чораларини бекор қилишни хоҳлаймиз. Бунинг учун, хусусан, Украинадаги вазият ижобий томонга ўзгариши керак. Аммо ҳозирча бундай бўлаётгани йўқ. Минск келишувлари мавжуд. «Норманд тўртлиги» бор. Мазкур натижаларга эришишда, Россия ва Украина ҳам ўз ҳиссаларини қўшиши керак», — деган Эйро.

Вазирнинг қайд этишича, Россия Франциянинг душмани ҳисобланмайди. 

Бундан аввал, Франция парламенти Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича резолюцияни қабул қилган эди.

Top