16:20 / 20.05.2016
6045

Россия ички ишлар вазирига миграция қонунчилигидаги қоидабузарликлар бўйича тушунтириш берилди

Россия Бош прокуратураси, Федерация ички ишлар вазири Владимир Колокольцевга, унинг ходимлари томонидан миграция қонунчилиги талаблари бузилиши хусусида баённома тақдим этди, дейилади Бош прокуратура сайтида. 

Маълумки, Россия федерал миграция хизмати ваколат ва мажбуриятлари, президент фармонига мувофиқ, ИИВ ихтиёрига топширилгани боис, баённома ушбу вазирлик раҳбариятига тақдим этилган. 

Хусусан, гастербайтерларга сохта гувоҳномалар бериш, ишлаш ҳуқуқини  берувчи патент беришда назоратнинг йўқлиги ва шу кабилар ҳужжатга киритилган. 

Бундай қоидабузарликлар Татаристон, Чеченистон ва бошқа федерал субьектларда аниқланган ва бартараф этилган. 

«Россия фуқароларининг сохта никоҳланиши ҳам кенг тарқалмоқда. Шу мақсадда, интернет тармоғида турли ноқонуний маълумотлар ҳам жойлаштирилмоқда», — деб аниқлик киритилган ахборотда. 

Маъмурият маълумотларига кўра, жорий йил биринчи чорагининг ўзида миграция қонунчилиги талаблари 10 минг мартадан ортиқ бузилгани аниқланган ва 1,8 мингдан ортиқ баённомалар киритилган.

Top