06:11 / 20.05.2016
3909

Жон Террининг маоши аввал ҳафтасига 140 минг фунт эди, энди 50 минг фунтга тушди

«Челси» сардори жон Террининг маоши янги шартномага кўра анча камайиб кетди.

Илгари ҳимоячи ҳафтасига 140 минг фунт стерлинг маош олар эди. Энди эса янги шартномага кўра ҳафтасига 50 минг фунт маош билан чекланишига тўғри келмоқда.

Боз устига шартноманинг молиявий жиҳатлари Террининг ўйинига боғлиқ бўлади. Эслатиб ўтамиз, Терри Хитойдан тушган жуда фойдали таклифни рад этган эди. Агар у Антонио Конте ишончига эриша олмаса, қишда бу таклифга қайтиши кутилмоқда.

Манба: uff.uz 

Top