12:31 / 23.05.2016
7639

Қирғизистон банки валюта курсини барқарорлаштириш учун 1,5 миллион доллар сотиб олди

Қирғизистон Миллий банки доллар сотиб олиш орқали шу ойда биринчи марта валюта бозори ҳолатига таъсир этди. Бу ҳақда душанба куни республика асосий молиявий созлагич маълумотига асосланиб ТАСС хабар қилди. 

“Келишувнинг умумий қиймати 1,5 миллион долларни ташкил этди”, - дейилади ҳужжатда.

Кўпчилик экспертларнинг фикрича, банк томонидан бундай чоралар қирғиз сўмига нисбатан доллар курси пасайишини секинлаштириш учун амалга оширилади. Шунга қарамай, республикада Америка валютаси арзонлашда давом этмоқда. Йил бошидан буён доллар курси 75 сўмдан 68 сўмга тушиб қолди. 

Умумий ҳисобда, йил бошидан буён Қирғизистон Миллий банки валюта бозоридан 110,1 миллион доллар сотиб олди. Бироқ январь ойида аксинча вазият кузатилди: қирғиз сўми алмашув курсини мўътадиллаштириш учун банк 65 миллион доллар сотишга мажбур бўлганди. 

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили қирғиз сўми долларга нисбатан 28,9 фоизга арзонлаган. Шу давр мобайнида Миллий банк 373,2 миллион доллар сотишга тўғри келган. Қирғизистон Миллий банки захираси 1,85 миллиард доллар атрофида.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.

Top