14:37 / 23.05.2016
25493

Талабалари IELTSдан 7-8 балл олган ушбу ўқув марказида инглиз тили имтиҳонларига тез ва осон тайёрланиш мумкин

Дейлик, нуфузли халқаро ташкилот/корхонага ишга кирмоқчисиз ёки чет эл олий таълим муассасасида ўқишни давом эттирмоқчисиз. Университет ёки иш берувчига деярли ҳамма нарса маъқул, фақат IELTS баллингиз ҳақида маълумот беришни сўрашяпти. Сизда эса нафақат IELTS сертификати, балки бу сертификатни қўлга киритиш учун зарур тайёргарлик ҳам йўқ. Хавотирланманг — Fast and Easy нодавлат таълим муассасаси Сизга бу масалада ёрдам беради.

Fast and Easy?! У ерда нимани ўрганаман?

Инглиз тилининг барча йўналишларида таълим хизматларини кўрсатишга ихтисослашган Fast and Easy нодавлат таълим муассасаси умумий инглиз тили ва IELTS бўйича машғулотлар ўтказади. Ҳозирги вақтда Fast and Easy битирувчилари Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехника университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети каби илғор миллий ва халқаро олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги аксар олий ўқув юртларининг талабалари инглиз тилининг барча йўналишлари бўйича ўз билимларини мукаммаллаштириш учун айнан Fast and Easy хизматларини танламоқда. Шунингдек, корпоратив таълим йўналишида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, «Давлат белгиси» ишлаб чиқариш корхонаси, Summus Finis баҳолаш ташкилоти, Magnit Finans Audit ташкилоти, NGS нефть-газ соҳасида хизмат кўрсатиш корхонаси ҳамда «Шердав Ҳимоя» юридик фирмаси каби нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ўқитувчилари яхшими?

Марказда таълим берувчи ўқитувчилар гуруҳи инглиз тилининг барча соҳаларида чуқур билим ва тажрибага эга бўлиб, чет эл ҳамда Ўзбекистоннинг энг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олган ёшлардан таркиб топган. Масалан, IELTS тизими бўйича дарс берадиган ўқитувчилар ушбу тизимда энг камида 8 баллик сертификатга эга тажрибали мутахассислардир.

Нега бошқа бир ўқув марказига эмас, айнан Fast and Easy’га боришим керак?

Биринчидан, ҳафтасида беш маротаба 2 соатдан ўтказиладиган, махсус дастур асосида тайёрланган дарслар ёрдамида инглиз тилини қисқа муддатда чуқур ўрганиш имконига эга бўласиз. Иккинчидан, Fast and Easy Сизнинг ялқовлик қилишингиз ва сусткашликка йўл қўйиб, дарсларни, берилган топшириқларни бажармаслигингизга йўл қўймайди. Ва, аксинча, ўзининг илғор талабаларини турли кўринишда мунтазам рағбатлантириб боради. Учинчидан, Fast and Easy мутахассислари олий ўқув юртларини танлаш ҳамда ўқув тизимини индивидуал талабларга мослаштириш юзасидан ўз талабаларига бепул профессионал консултация беради. Бундан ташқари, ҳар шанба Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ҳамда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг етакчи ўқитувчилари иштирокида workshop ташкил қилинади ва бу Fast and Easy’да инглиз тили ўрганувчилар учун яратилган шароит ва қулайликларнинг бир қисми, холос.

Йўқ, биргина IELTS’ни ўрганиш учун Тошкентга бора олмайман…

Бу муаммо эмас! Fast and Easy’нинг нафақат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, балки Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ҳам филиаллари бор. Уларда яратилган шинам шароит ва ёқимли муҳит IELTS имтиҳонларига зўр тайёргарлик кўриш учун фақат ва фақат рағбат уйғотади.

Fast and Easy НТМ бош офиси ва филиаллари манзиллари:

Бош офис (Юнусобод филиали)

Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 62-уй

Мўлжал: «Минор» метро бекати

Телефон: (+998-95) 145-04-11 / (+998-90) 998-39-00

Учтепа филиали

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 11-даҳа

Мўлжал: Учтепа солиқ инспекцияси

Телефон: (+998-94) 605-11-08 / (+998-90) 963-30-96

Чирчиқ филиали

Чирчиқ шаҳри, Навоий, Аципенко кўчаси, 2-уй

Телефон: (+998-93) 973-77-79

Самарқанд филиали

Самарқанд шаҳри, Боғи шамол мавзеси, «Шарқоний Самарқанд»

Мўлжал: «Сифат» дўкони

Телефон: (+998-97) 929-06-86

Каттақўрғон филиали

Каттақўрғон шаҳри, 13-мактаб

Мўлжал: Эски шаҳар

Телефон: (+998-93) 726-65-55 / (+998-90) 502-65-55

Фарғона филиали

Фарғона шаҳри, А.Навоий кўчаси, 29-А уй.

Мўлжал: «Нурҳон» кинотеатри

Телефон: (+998-91) 650-48-00 / (+99891) 650-84-00

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган. Fast and Easy НТМ хизмат кўрсатади.

Top