00:41 / 24.05.2016
5074

АҚШ элчиси "Толибон" етакчисига зарба берилиши юзасидан Покистон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди   

АҚШнинг Исламободдаги элчиси Дэвид Хейл АҚШ учувчисиз парвоз қурилмаси томонидан Покистон ҳудудига зарба берилиши юзасидан Покистон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.  

"АҚШ элчиси Дэвид Хейл Покистон бош вазирининг хорижий ишлар бўйича ёрдамчиси Саид Тарик Фотимий томонидан 21 майда Покистон ҳудудига берилган авиазарба бўйича хавотирни билдириш учун чақиртирилди", деб айтилмоқда хабарда.

Покистон ташқи ишлар вазирлигида зарба Покистон суверенитетининг бузилиши эканлиги таъкидлаб ўтилди. 

Аввалроқ АҚШ учувчисиз парвоз қурилмаси ёрдамида Покистоннинг ғарбидаги Кветта шаҳрига ракета зарбаси берилди, зарба оқибатида "Толибон" ҳаракати етакчиси Ахтор Мансур ўлдирилган.

Top