15:56 / 24.05.2016
4372

Бировнинг ишончига кириб, унинг тақинчоқларини ўғрилаган аёл ўз номига доғ туширди

Номаълум аёл Гулистон шаҳрида яшовчи Қ.Марҳабонинг ишончига кириб, унинг икки дона тақинчоғини олиб кетади. Бироздан кейин жабрланувчи алданганини билиб, ички ишлар идораларига хабар берди. 

Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар идоралари ходимлари жабрланувчи ва унинг қўшнилари билан суриштирув ишларини олиб боришади. Саъй-ҳаракатлар самара бериб, гумон қилинувчи тезда қўлга олинди.  Мазкур фирибгарликни Сирдарё туманида яшовчи А.Гулмира содир этган. 

Энди бу аёлга нисбатан тегишли чора қўлланилади.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.

Top