23:16 / 24.05.2016
5704

Euronews телеканали Лавровнинг твиттердаги сохта аккаунти деб "кекса журналисткани" ўз ишидан четлатди 

Материаллардан бирида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг твиттердаги сохта аккаунти ҳақида хабар берган Euronews телеканали журналисти ўз ишидан четлатилди.  Бу ҳақда телекомпания кузатув кенгаши вице-президенти Пётр Фёдоровга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилинди.

"Бош редакторнинг тушунтиришича, журналист шунчалик кексаки, бундай масалаларда интернетда сохта хабарлар бўлишини билмайди. У томондан атайлаб бирор ёмон ёвузли ният бўлмаган. Унга эътиборлироқ бўлиш ва интернетда сохта ахборот ёки фотосурат деярли оддий ҳол бўлиб қолгани айтилди", деб таъкидлаб ўтди Фёдоров.

Фёдоровнинг айтишича, гап журналистнинг ишдан бўшатилиши ҳақида кетмаяпти.

Аввалроқ Фёдоров Euronews’нинг инглиз тилидаги сайтида Лавровнинг сохта твиттери скриншоти пайдо бўлиши баъзи журналистларнинг хатоси эканлигини айтганди.

Top