20:40 / 25.05.2016
4133

Amnesty International: Эмбаргога қарамай ЕИдаги 13 давлат Мисрга қурол етказиб беришда давом этган

Европа Иттифоқидаги давлатларнинг қарийб ярми 2013 йили эмбарго (тақиқ) қўйилганига қарамасдан Мисрга қурол етказиб беришда давом этган. Бу ҳақда Amnesty International ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилоти маърузасида келтирилган.

Маълум қилинишича, 2014 йили ЕИнинг 28 аъзосидан 13таси (улар орасида Франция, Германия, Буюк Британия ва Италия ҳам бор() Мисрга 6 млрд долларлик ҳажмда ҳарбий ускуналар ва полициялар учун мўлжалланган буюмлар етказиб берган. Улар шунингдек, Мисрга зирҳли машиналар, ҳарбий вертолётлар ва эшитиш мосламалари етказиб беришган.

Маълумот учун, 2013 йили Европа Иттифоқи кенгаши Мисрга қурол-яроғ ва полициячилар учун махсус ускуналар етказиб беришни тақиқлаб қўйганди. Бунга Миср полицияси ва армия кучлари мухолифларнинг намойишлари вақтида қуроллардан фойдалангани сабаб бўлганди.

Top