14:45 / 26.05.2016
5855

"Толибон"нинг янги етакчиси ҳукумат билан музокаралардан бош тортгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

"Толибон" ҳаракати вакили ОАВда ташкилотнинг янги раҳбари мулла Ҳайбатулла Охунзоданинг Афғонистон ҳукумати билан тинчлик музокаралари бошлашдан бош тортгани ҳақидаги аудиоёзув тарқалишига муносабат билдирди. Ливандаги The Daily Star нашрида келтирилишича, бу аудиоёзув сохта бўлган.

25 май куни "Толибон" дала қўмондонларидан бири шундай аудиёзувни журналистларга етказган, унда расмий баёнот келтирилгани айтилганди. Ҳаракат вакилларидан бири аудиоёзувни мулла Охунзоданинг яқинларидан бири Забиулла Мужоҳиддан олганини айтган.

Мужоҳид эса бу маълумотни инкор этган ва толибонлар бу ишдаги айбдорни излаётганини билдирган.

"Толибон" Афғонистон ҳукумати билан музокаралар ўтказишдан бош тортди

Top