21:09 / 01.06.2016
13453

Польша президенти ўз рафиқасининг суратида "учинчи" қўл қаердан пайдо бўлганига изоҳ берди

Польша президенти Анжей Дуда фейсбукда ижтимоий тармоқларда рафиқаси Агата Дуданинг уларнинг Норвегияга сафарларидан кейин учта қўл билан тушган суратининг пайдо бўлишини тушунтирди.

"Ослодаги сурат ретушланмаганди. "Учинчи" қўл Норвегия қўриқлаш хизмати ходимасининг қўли эди", деб айтди Польша президенти ва рафиқасида "ортиқча" қўлнинг пайдо бўлганининг кадрма-кадр тасвирини илова қилди. 

Суратлар пайдо бўлганда бир қатор фойдаланувчилар "ортиқча" қўл суратларни омадсиз ретуш қилингани сабабли пайдо бўлгани ҳақидаги фикрни айтишганди.

Top