16:25 / 02.06.2016
9301

Қозоғистон яқин 5 йил ичида МДҲ давлатларига зирҳли машиналар экспорт қила бошлайди

Қозоғистоннинг "Казахстан Парамаунт Инжиниринг" компанияси яқин беш йилда сўнгги авлод зирҳли ҳарбий машиналарни МДҲ мамлакатлари, хусусан Россияга етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, завод бош директори Ербол Салимов KADEX-2016 қурол-яроғлар ва ҳарбий техникалар 4-халқаро кўргазмасида маълум қилган.

Остонада бўлиб ўтаётган кўргазмада, завод томонидан ишлаб чиқилаётган кўпмақсадли ғилдиракли зирҳли машиналар "Арлан" ("Paramount" жанубий Африка компаниясининг лицензияси асосида) намойиш этилган. 

"Бу машина ўз тоифасида энг яхшилардан биридир, - деган Салимов. -У, пистирмадан амалга ошириладиган ҳужумларга бардош бера олади. Унинг мина ва ўққа қарши чидамлилиги юқори". 

Бош директорнинг сўзларига кўра,  "машина республика мудофаа вазирлиги ва бошқа маъмуриятлар полигонларида 3 йил мобайнида синовдан ўтган".

Ҳозирги вақтда, завод "Арлан" зирҳли машинасини ишлаб чиқаришни ўзлаштирган, аммо, Салимовнинг айтишича, "келаси икки йилда бошқа шу турдаги машиналар ҳам йиғила бошланади".

Top