12:07 / 03.06.2016
3819

Олимлар Юпитернинг улкан булутлари устида бош қотиришди

АҚШлик олимлар Юпитер атмосферасида баҳайбат булутлар сузиб юрганининг гувоҳи бўлишди ҳамда сайёрадаги ўша қизил булутларнинг батафсил харитасини тузиб чиқишди. Тадқиқотлар Science журналида нашр этилди.

Харитадан сайёра юзасидаги бир қанча тузилмаларга гувоҳ бўлиш мумкин: уларда 200 кельвин даражага етувчи гидросульфидли аммоний ва даражаси 160 кельвинга етувчи аммиак булутлари акс этган. Ушбу булутларни Ердан туриб оптик телескоплар орқали кузатиш мумкин. Олимларнинг маълум қилишларича, атмосфера тубида аммиак миқдори камайиб борган.

Хартида аммиак деярли бўлмаган ҳудудлар ҳам кўрсатиб ўтилган. Ана шундай ҳудудлар оралиғида атмосфера майдончалари мавжуд. Юпитерни радиодиапозон орқали кузатиш ундаги кўринмас газли булутларни кузатиш имконини беради.

Улкан сайёрада атмосферасидаги бу ўзгаришларни олимлар сайёра тубидан ажралиб чиқаётган ва турли циклонлар келтириб чиқараётган иссиқликдан деб билишмоқда. Худди шунга ўхшаш механизмни Қуёш тизимидаги бошқа газ сайёралар, масалан, Сатурн, Уран ва Нептунда учратиш мумкин.

Дарҳақиқат, олимлар сайёрани кузтиш учун VLA (Very Large Array) радиотелескопидан фойдаланишди. Юпитердаги катта қизил доғ узунлигига 40 минг, энига 13 минг километрни ташкил этган.

Top