11:45 / 04.06.2016
5295

Германия президенти Йоахим Гаук иккинчи муддатга номзодини қўймасликка қарор қилди

Германия етакчиси Йоахим Гаук, келгуси президентлик сайловларида, давлат раҳбарлиги учун курашмасликка қарор қилди, деб хабар қилган Bild нашри.

Bild маълумотларига кўра, турмуш ўртоғи Даниэла Шадт Гаук соғлиғи ва ёшидан келиб чиққан ҳолда шундай маслаҳат берган. Иккинчи муддат ниҳоясига келиб, Йоахим Гаук 82 ёшга киради. 

Келаси ҳафта душанба, 6 июнь куни Гаук ГФР канцлери Ангела Меркель билан учрашади. Сиёсатчилар, Гаук келажагини муҳокама этади, 7 июнь куни эса президент ўз қарори бўйича расман эълон қилади. 

Шунга қарамай, ZDF телеканали ўтказган сўровга кўра, 70 фоиз немис фуқаролари Гаукни президентлик лавозимида қолишини маъқуллашган.

Top