23:44 / 04.06.2016
4958

Машҳур цирк устаси Куклачев мушукларга миллион долларлик қаср қуриб беришини айтди

Москвадаги мушуклар театри асосчиси Юрий Куклачев ўзининг катта кўламдаги янги лойиҳаси ҳақида сўзлаб берди. Машҳур циркчи ўзининг ёқимтойлари учун сарой қуриб бермоқчи. Унинг айтишича, объектни барпо этиш учун миллион доллардан кам бўлмаган сумма талаб этилади. Куклачев керакли пулни хомийлардан топишга умид қилмоқда. Мушуклар бошпанаси учун жой ҳам танланди, у Исроилнинг Ашкелон шаҳрида қурилади.

"Бу ғоя менда анча аввал пайдо бўлган. Биз кўргазмалар ўтказганимизда 100 га яқин мушук кўрсатамиз. Бу ерда эса минглаб мушуклар яшайди. Мисол учун, биз Ашкелоннинг барча мушукларини тўплаб, бу "сарой"га жойлашимиз мумкин", деб айтди Куклачев.

Мушук ўргатувчининг ғояси бўйича, сарой географик жиҳатдан бир нечта тематик қисмларга бўлинади. Хоналарда Миср эҳромлари ёки форс каравотлари бўлади, улардан ҳар бирида бу давлатларда пайдо бўлган мушуклар яшайди.

Top