17:24 / 06.06.2016
4646

Instagram янгиликлар лентасининг шаклланиш тамойилини ўзгартирди

"Визуаль" ижтимоий тармоқ Instagram хронологик тартибда «классик» услубдаги ёзувлар чиқишини бекор қилиб, янгиликлар лентасининг шаклланиш тамойилига ўзгартириш киритди. 

Эндиликда биринчи бўлиб энг янги (яъни сўнгги бор қўйилган) сурат ва видеолар ўрнига фойдаланувчиларда кўпроқ қизиқиш уйғотган (компьютер алгоритми нуқтаи назаридан) постлар пайдо бўлади. 

Instagram сўров марказида қайд этилишича, лентадаги постларнинг намоён бўлиш тартиби хабарларнинг ўз вақтида қўйилганлиги ва сизнинг пост муаллифлари билан ўзаро алоқаларингиз каби омилларга боғлиқ бўлади. Сўнгги ойларда бу функция фойдаланувчиларга ўзлари истаган сурат ва видеоларни кўпроқ томоша қилишларига ёрдам бермоқда.  

Хизмат маълумотига кўра, хронология бўйича лента шаклланиши тартибида фойдаланувчилар 70 фоиз постни эътибордан четда қолдириб кетишади. Алгоритм тамойили эса анча самаралироқ бўлиб чиқди: "Биз бу усул билан одамлар суратларга тез-тез «лайк» босиб, кўпроқ изоҳлар қолдириб, умуман олганда, инстаграмда янада фаолроқ иштирок этишади, деб ҳисоблаймиз. Янги тартиб севимли гуруҳимизнинг концертидан сўнг олинган видеоларни ўтказиб юборишимизга йўл қўймайди, ҳаттоки, у дунёнинг бошқа ерида, ўзга вақт минтақасида содир бўлган бўлса ҳам. Қанча кўп миқдорда аккаунт ўқишингиз ҳам муҳим эмас, сиз доим севимли дўстингиз қолдирган сўнгги постларни биринчи бўлиб ўқиш имконига эга бўласиз», — дейилади инстаграмда.  
 

Top