13:15 / 06.06.2016
17090

Ҳукумат Наманган вилоятининг баъзи туманлари чегарасини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди

Вазирлар маҳкамаси қарори (pdf) асосида Наманган шаҳри ҳамда Наманган, Уйчи, Тўрақўрғон, Янгиқўрғон, Косонсой ва Чортоқ туманлари чегарарларининг ўзгариши билан боғлиқ маъмурий ва техник масалаларни ҳал қилиш бўйича Республика комиссиясини тузилди.

Комиссия туманлар ўзгариши билан боғлиқ маъмурий ва техник чора-тадбирларини амалга оширади. 

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига давлат ер кадастрига, Давлат статистика қўмитасига эса Наманган вилояти ҳокимияти билан ҳамкорликда статистик кўрсаткичларга ўзгартириш киритиш вазифаси топширилган.

Top