17:08 / 06.06.2016
4661

Варди «Арсенал»га ўтиши билан боғлиқ жараённи тўхтатиб, терма жамоа билан Францияга учиб кетди

«Арсенал» Вардига 4 йилда 26 млн фунт маош бермоқчи, у эса қарор қабул қилишга шошилмаяпти. 

«Лестер» ҳужумчиси Жейми Вардининг «Арсенал»га трансфер қилиниши билан боғлиқ жараён яқин вақт ичида амалга ошмайдиган бўлди.

«Арсенал»га ушбу футболчини харид қилиш жами 44 миллион фунтга тушади: 20 миллион – Вардининг «Лестер» билан шартномасидаги трансфер қиймати, 24 миллион унга 4 йиллик шартнома бўйича тўланадиган маошнинг жами миқдори (ҳафтасига 120 минг фунт).

Бундан олдинроқ, 29 ёшли ушбу ҳужумчи бугун «Арсенал» базасида тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида хабарлара тарқатилганди, аммо бу иш содир бўлмади. Унинг ўрнига футболчи Англия терма жамоаси билан Францияга Евро-2016 турниридаги иштирок учун жўнаб кетган.

Leicester Mercury маълумотига кўра, Варди ҳозирча келажаги борасида қарор қабул қилмаган.

Top