16:25 / 08.06.2016
4278

Brent русумли нефтнинг бир баррели охирги саккиз ойда илк бор 52 доллардан кўтарилди

Brent нефтининг бир баррели Лондоннинг ICE биржасида 52 долларлик кўрсаткичдан ошиб кетди. Бу қиймат савдо маълумотларига кўра, 2015 йил 12 октябридан бери илк маротаба кузатилмоқда. Brent’нинг бир баррели савдоларнинг энг қизғин палласида 52,21 долларга етган, бу ўтган кунлар савдо даражасидан 1,5 фоиз юқори демакдир. 

Таҳлилчилар нефть котировкалари нархининг ўзгаришига, Америка долларининг бошқа жаҳон валюталарига нисбатан курси пасайгани ҳамда АҚШ тижорат нефть захираларининг 3,5 млн баррелга қисқаргани тўғрисидаги хабарлар сабаб бўлган. 8 июнь куни кечга яқин АҚШ энергетика вазирлиги, нефть захиралари борасида янги маълумотларни эълон қилиши керак. Бу эса экспертларга кўра, нефть нархи ўсишига янги туртки бериши мумкин. 

Нефтнинг қимматлашаётгани сабаб, рубль курси ҳам сезиларли кўтарилиб, Москва биржаси савдоларида долларнинг рублга нисбатан курси 64,08 рублгача пасайган. 1 евро 72,88 рублни ташкил этган.

Top