19:08 / 14.06.2016
10891

2016 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистонда 48 киши фавқулодда вазиятлар туфайли қурбон бўлди

ФВВ статистик маълумотларига кўра, 2016 йилнинг январь-март ойлари давомида Ўзбекистонда содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида 48 киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳатланди.

Энг кўп қурбонлар ва жабрланганлар Наманган вилоятида қайд этилди. Наманганда юз берган ФВлар натижасида 16 киши вафот этиб, 15 киши жароҳатланди. Қашқадарё вилоятида 8 киши ҳалок бўлди, Тошкентда 4 нафардан кишининг ўлими ва жароҳат олиши қайд этилди.

Дастлабки уч ойда Ўзбекистонда 26 ФВ: 8 та йўл-транспорт ҳодисаси, 6 маротаба зилзила, 5 ҳолатда заҳарли моддалардан заҳарланиш, 2 та ёнғин, 1 та бино (ёки иншоотнинг) қулаши, 1 кўчки, 1 сувдаги ҳодиса, 1 ит тишлаши ва 1 оммавий овқатдан заҳарланиш кузатилди.

Top