01:33 / 14.06.2016
6812

Apple Mac компьютерлари учун мўлжалланган операцион тизимнинг янги версияси номини эълон қилди

Apple компанияси Халқаро дастурчилар конференцияси (WWDC 2016) доирасида Mac компьютерлари учун мўлжалланган операцион тизимнинг янги версияси Sierra деб номланишини маълум қилди.

Шунингдек, Apple компьютерлари учун мўлжалланган операцион тизим ҳам аввалгидан бироз бошқача — macOS деб аталаши таъкидлаб ўтилди.

Mac операцион тизимининг янги версиясида бир қанча янгиликлар мавжуд. Масалан:

— Агар ҳар доим ёнингизда Mac билан бир хил аккаунтга эга iPhone бор бўлса, компьютерга парол қўйиш зарур бўлмайди;
— Эски файллар автоматик равишда iCloud Storage — хотира тизимига ўтказилади ва сақланади;
— Компьютер иш столидаги фойдаланмайдиган файллар iPhone билан синхронлашади.

Top