18:12 / 15.06.2016
3531

БМТ: халқаро донорлар сурияликларга зарур бўлган маблағнинг 25 фоизинигина йиға олишди

Сурия бўйича Донорлик анжумани иштирокчилари тўрт ой ичида суриялик қочқинларга ёрдам тариқасида берилувчи маблағнинг бор-йўғи чорак қисмини йиға олишди, деб хабар беради қочқинлар иши бўйича  БМТ Олий комиссар бошқармасининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги бўлинма директори Амин Авад. 

"Фикримча муваффақиятсизлик барчага мусибат олиб келди, вазиятни қўлга олиш лозим", — деб қайд этади Авад Рейтер агентлигига берган интервьюсида. 
Бугунги кунга келиб, мамлакатлар фақатгина  2,5 миллиард долларнигина йиғиб бера олди.

Сурия бўйича Донорлик анжумани қатнашчилари февраль ойида сурияликларга кўмак бериш учун 10 миллиард доллардан ортиқ маблағ тўплашга келишишган эди. Улардан 6 миллиард доллар қийматидаги маблағ 2016 йил учун ажратилиши, яна 5 миллиард долларга яқини эса узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган бўлиб, 2020 йилгача ажратилиб бориши режалаштирилган эди.  

Тўпланган маблағ Сурияга тўғридан-тўғри гуманитар ёрдам беришга, шунингдек, Сурия ва қўшни давлатлар ривожланиши бўйича лойиҳаларга сарфланади. Бундан ташқари, жами 4,5 миллион суриялик қочқинларни қабул қилган Иордания, Туркия, Ливан ва бошқа мамлакатларга ҳам ажратилади. 

БМТ маълумотига кўра, Сурияда 2011 йилдан бери давом этаётган қуролли жанглар натижасида 220 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Top