05:24 / 18.06.2016
8024

Евро-2016: Испания Туркияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга йўлланмани қўлга киритди

Евро-2016 мусобақаси D гуруҳининг иккинчи турида Испания Туркияни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиннинг 34-дақиқасида Альваро Мората ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб Нолито фарқни 2тага етказди. Иккинчи бўлимнинг бошида Моратанинг ўзи ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, Испания терма жамоаси мусобақанинг плей-офф қисмига йўлланмани ҳал қилиб қўйди.

Евро-2016

Испания – Турция – 3:0

Голлар: Мората, 34 (1:0); Нолито, 37 (2:0); Мората, 48 (3:0).

Огоҳлантиришлар: Рамос, 2 – Йилмаз, 9; Туфан, 41.

Top