20:29 / 18.06.2016
8287

Тожикистонлик чегарачилар Афғонистондан чегаранинг бузиб ўтилишига уринишларнинг олдини олишди

Тожикистонлик чегарачилар Афғонистондан чегаранинг қуролли бузиб ўтишга уринишларнинг олдини олишди. Улар икки нафар қоидабузарни яралаб, улардан 54 кг дан кўпроқ гиёҳванд модда мусодара қилишди. Бу ҳақда Тожикистон чегара қўшинлари матбуот хизмати бошлиғи Муҳаммад Улуғхўжаев РИА “Новости” ахборот агентлигига маълум қилди

"18 июнга ўтар кечаси ҳар бирида 4 нафардан одам бўлган қуролланган наркоконтрабандачилар гуруҳлари Панж ва Шўрообод чегара отрядлари чизиқларида давлат чегарасини деярли бир вақтда ўтаётганда чегара нарядлари билан тўқнаш келган ва тўхташ талабига бўйсунмаган, оқибатда отишма бошланган", деб маълум қилди Улуғхўжаев.

Жанговор тўқнашувлар оқибатида чегаранинг ҳар бир қисмида биттадан қоидабузар яраланган, қолган контрабандачилар қаршилик кўрсата олмай, қоронғудан фойдаланиб, Афғонистонда яширинишга муваффақ бўлган.    

Воқеа жойи кўздан кечирилганда 14 кг дан кўпроқ гашиш, 40 кг наша, иккита АКС 74 автомати ўқдонлари билан ва 50 дан ортиқ патрон аниқланган.

Top