17:03 / 19.06.2016
5150

Россиянинг Карелия ўлкасидаги кўлда бўрон вақтида қайиқ ағдарилиши туфайли 11 бола ҳалок бўлди

Россиянинг Карелия ўлкаси ҳудудидаги Сямозеро кўлида кучли бўрон туришидан кейин сайёҳлар қайиғи ағдарилиб кетиши оқибатида 11 бола ҳалок бўлди. Яна 2 боланинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги маҳаллий полицияга асосланиб хабар тарқатган.

Болаларнинг ёши 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган. Уларнинг барчаси Москвадан таътилни ўтказиш учун Карелияга келганди.

Хабар қилинишича, бугун кўлда бўрон бошлангач 2та қайиққа минган 49 кишидан иборат гуруҳ йўқолиб қолган. Қайиқлардан бири қутқарув хизматидагилар томонидан қутқарилган. Бу қайиқда 11 бола бўлган. Деярли музлаб қолган болаларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўлка ФВВ қидирув ишларига 22 киши ҳамда 13та махсус техникани ўз таркибига олган қутқарув гуруҳини жалб этган.

Воқеа жойида Ми-8 и Ка-32 вертолётлари иш олиб бормоқда.

Top