23:36 / 20.06.2016
4352

Марҳум депутат Жо Кокс хотирасига ташкиллаштирилган фондга 800 минг фунт стерлингдан зиёд маблағ йиғилди

Жонига қасд қилинган британиялик депутат Жо Кокс хотирасига атаб ташкиллаштирилган фондга 800 минг фунт стерлинг йиғилди. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.

Маълум қилинишича, 20 июнь тонгига қадар 25 минг шахсий хайрия ажратилган. 

Марҳумнинг оила аъзолари илтимосига кўра, ташкиллаштирилган ушбу фондга келиб тушган пуллар Жо Кокснинг учта севимли хайрия ташкилотига йўналтирилади. Улардан бири якка-ёлғиз британияликларга ёрдам беради, иккинчиси сурияликларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатади, учинчиси эса Британиядаги экстремизмга қарши курашади.

Top