19:32 / 22.06.2016
20886

Путин: «Ҳитлер Собиқ Иттифоқни босиб олгандан кейин одамларни нима қилишни режалаштириб қўйганди»

1941 йилнинг 22 июнида Собиқ Иттифоқи Иккинчи жаҳон урушига тортилган эди. Бу ҳодисага бугун 75 йил тўлди.

Бугун Россияда қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, Кремлда мамлакат президенти Владимир Путин қабулида биринчи бутунроссия тарихини ўрганиш йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда тарихчилар ва журналистлар қатнашишмоқда. Бу йиғилиш Rossiya 24 телеканалида ёритилмоқда.

Йиғилишда асосан Иккинчи жаҳон уруши ҳақида сўз кетмоқда.

Сўзга чиққан Владимир Путиннинг таъкидлашича, фашистлар етакчиси Адольф Ҳитлер урушда ғалаба қозонадиган бўлса, рус халқини нима қилиши бўйича махсус режа тузган.

«Ҳитлер урушда ғалаба қозонса, рус халқини нима қилиш бўйича махсус режа тузиб қўйганди. Бир немис дўстим бу ҳақда аниқ ҳужжатда ўқиганини айтганди. Урушда фашистлар ғалаба қозонмай туриб одамлар қанча жабр кўришди. Барчаси улар хоҳлагандай бўлишини тасаввур қилиш қийин...»,- дейди Путин.

Top