12:02 / 23.06.2016
3754

БМТ Хавфсизлик кенгаши КХДРнинг навбатдаги синовларини ўз резолюциясини бузиш деб тан олди

БМТ Хавфсизлик кенгаши (ХК) аъзолари КХДРнинг баллистик ракеталар синовини амалга ошириши борасида бир хил фикр билдиришди. Кенгашнинг июнь ойи раиси, Франциянинг БМТдаги доимий вакил ўринбосари Алексис Ламекнинг айтишича, бу Хавфсизлик кенгашининг барча резолюцияларини бузишга киради. 

БМТ ХКнинг навбатдан ташқари йиғилиши натижаларидан келиб чиқиб, у "Бу синовларга нисбатан жуда кенг қарашлар бирлиги мавжуд. Ҳамма бу синовлардан жиддий хавотирга тушиб, уларга қаршилик билдирди. ХКнинг барча аъзолари бу ҳолатни Кенгашнинг барча резолюцияларини бузиш деб ҳисоблашади", - дея маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, ХК аъзолари Пхеньяннинг ҳаракатларига жавобан баёнот устида ишлашда давом этишмоқда. 

Шимолий Корея 22 июнь куни Япон денгизи қирғоғидаги Вонсан шаҳри чеккасида иккита ракетасини ишга туширди. Жанубий Корея ҳарбийларининг маълумотларига кўра, ракеталардан бири 400 километрга учган. КХДР синов муваффақиятли ўтганини қайд этган. 

БМТ ХК томонидан 2 март куни КХДРнинг иқтисодий соҳаларига нисбатан энг қатъий санкциялар кўрилишига доир қабул қилинган 2270 резолюциясидан кейин Пхеньян 10 марта синов амалиётини ўтказди, бу эса БМТ ХКнинг бешта резолюциясини тўғридан-тўғри бузишга киради.

АҚШ доимий вакил ўринбосари Саманта Пауэр, ўз навбатида, Пхеньяннинг ҳаракатларини ноқонуний деб атади. "Бундай вазиятда ҳаммамиз бирлашиб, 2270 резолюциясини бажаришда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай яширин хавф-хатарни бартараф қилишимиз жуда муҳим", - деди у.

Top