15:50 / 24.06.2016
4583

Қирғизистон ТИВ Қозоғистондаги юз берган ЙТҲ қурбонларнинг оила аъзолари билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Қирғизистон ТИВ ходимлари Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жароҳатланганларнинг оила аъзолари билан доимий ҳамкорлик қилиб туришибди. Бу ҳақда мамлакат ички сиёсат ташкилоти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлик маълумотига кўра, ЙТҲ оқибатида 15, 14, 13 ва 9 ёшли болалар ҳамда 34 яшар аёл ҳалок бўлган. Қирғизистоннинг яна тўрт нафар фуқароси оғир ҳолатда шифохонага етказилган. Улар орасида автоҳалокатда ҳалок бўлган уч нафар боланинг отаси ҳам бор.

"Олмаотадаги Қирғизистон бош консуллиги ходими автоҳалокатда уч нафар боласи ҳалок бўлган ва ўзи шифохонага ётқизилган эркакни кўриш учун Балхашга етиб келган”, — дейилади матбуот хизмати берган маълумотда.

Top