00:25 / 28.06.2016
23071

Бош прокуратура: Бош вазир ўринбосари жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ўзбекистон Бош прокуратураси мамлакат бош вазири ўринбосари, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Улуғбек Розукулов жиноий жавобгарликка тортилгани ва унга нисбатан уй қамоғи шаклидаги чеклаш чораси кўрилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

«Бу хабар ҳақиқатга мос келмайди ва айни пайтда Бош прокуратурада Розукулов У. га нисбатан қўзғатилган жиноий иш мавжуд эмас», дейилган Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Хабарда, бундан олдинроқ баъзи сайтлар тарқатган хабарлар асоссиз экани таъкидланган.

Top