15:44 / 29.06.2016
5335

Сўровнома: Французларнинг 45 фоизи ЕИдан чиқишга доир референдум ўтказиш тарафдори

TNS Sofres тадқиқот компаниясининг RTL OnePoint, Le Figaro ва LCI учун ўтказган сўровномасига кўра, французларнинг 45 фоизи Евроиттифоқдан чиқиш ҳақидаги референдум ўтказилиши тарафдоридир, 44 фоиз аҳоли эса мазкур ташаббусга қарши. Сўровнома натижалари Le Figaro газетасида чоп этилди. 

Французлар орасида "Британиядагидек референдум ўтказилган тақдирда қандай йўл тутган бўлардингиз?" деган саволга маҳаллий аҳолининг аксарият - 45 фоизи ЕИни тарк этишни истамаслигини билдирган. Frexit'га 33 фоиз аҳоли овоз берган, 22 фоизи эса ҳали аниқ қарорга келмаган. 

Респондентларнинг 45 фоизи Британия референдуми натижаларидан норози, 36 фоизи эса қониқарли муносабат билдирган.

Французларнинг аксарияти - 58 фоизи - британияликларнинг ЕИдан чиқишига ажабланишмади. Бундан ташқари 48 фоиз французлар бу ҳодиса блокнинг келажагига салбий таъсир кўрсатади деб ҳисоблашмоқда. 

Шунингдек, французлар ЕИда баъзи ўзгаришларни исташмоқда. 55 фоиз француз кўпроқ мухторият талаб қилмоқда, 25 фоизигина ЕИ  интеграциясининг кучайтирилишига умид билдирмоқда. 
 

 

Фото:AFP

 

Top