12:17 / 29.06.2016
7074

Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида бир қатор чет эл вакиллари билан учрашувлар ўтказилди

Ўзбекистон ҳамда Буюк Британия савдо ва саноат соҳаси бўйича навбатдаги ўзбек-британ йиғилишини ўтказиш масалаларига оид саволларни муҳокама қилди.

Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Аллан билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув мобайнида Ўзбекистон ва Буюк Британия вакиллари икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий, инвестиция ва технологик соҳалардаги ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболи юзасидан музокара ўтказишди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Франция 2016 йилнинг июль ойида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказишни ҳам режалаштирган.
Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жак-Анри Эльс Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида музокара олиб борди.

Учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестиция ва молиявий-технологик соҳалардаги ҳамкорлик, Франция компаниялари билан қўшма лойиҳалар реализациясининг ҳозирги ҳолати каби мавзуларда музокаралар олиб борилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Довран Оразмырадов билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, икки томонлама учрашувда мамлакатлар ўртасидаги келишувларни юқори даражада амалга оширишни реализация қилиш масалалари юзасидан суҳбат олиб борилди.

 

Фото:Кристофер Аллан

Top