10:52 / 15.07.2016
5715

AUTOGRAPH санъат галереясида Россия-Ўзбекистон йўналишидаги сайёҳликни ривожлантиришга доир В2b учрашуви бўлиб ўтди

13 июль куни AUTOGRAPH санъат галереясида илк юбилей нишонланди – галереянинг тантанали очилганига бир ой тўлди. Муҳим воқеа галереяда Россия-Ўзбекистон йўналишидаги сайёҳликни ривожлантиришга доир В2b учрашувининг ўтказилиш вақтига тўғри келди. 

Тадбирда Россиянинг 10 та етакчи сайёҳлик компанияси ҳамда ўзбек сайёҳлик фирмаларининг тахминан 40 вакили иштирок этиб, улар ҳамкорлик ҳақида шартномаларни муваффақиятли имзолашди. Россия-Ўзбекистон йўналишидаги сайёҳлик алоқаларининг ривожланишига бағишланган учрашув икки мамлакат сайёҳлик бизнеси вакиллари ҳамкорлигининг янги босқичига асос солди. 

Ўзбекистон россиялик сайёҳлар кўз ўнгида ўзининг ажойиб тарихи, қадимий меъморчилиги ва бой маданиятига эга мамлакат сифатида намоён бўлади. Тадбирда иштирок этган пойтахт меҳмонларининг эътирофига кўра, учрашув жуда яхши ташкиллаштирилган бўлиб, унда иштирокчилар самарали халқаро мулоқот учун зарур бўлган барча шароитларнинг яратилганлигини таъкидлашди. 

Тадбирнинг Ўзбекистон ва Россия сайёҳлик алоқаларини ривожлантиришга бағишланган расмий қисмидан сўнг пойтахт меҳмонлари учун тақдимот шоуси бўлиб ўтди. Ижодий жамоалар йиғилганларни анъанавий ўзбек мусиқаси ва рақси оламига чорлашди. Тадбирни ўтказишга айнан шу жойнинг танланиши ҳам бежиз эмас. Сайёҳлик бизнеси соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун меҳмонлар бир-бири билан танишадиган тадбирнинг тасвирий санъат намуналари намойиш этилган ўзбек анъаналари руҳидаги санъат галереясида ўтказилиши айни муддаодир. 

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистоннинг меҳмондорчилигини алоҳида таъкидлашди ҳамда мамлакатимиз билан боғлиқ лойиҳаларини кенгайтиришга қатъий қарор қилганликларини маълум қилишди. 
 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top