08:54 / 17.07.2016
5176

Сўровнома: Америкаликларнинг катта қисми АҚШда ирқлараро муносабатлар яхши эмас деб ҳисоблайди

АҚШда оқ ва қора танлилар орасидаги муносабатлар аҳволи оғирлашмоқда. Бу  Washington Post газетаси ва АВС телекомпанияси ўтказган сўровнома натижасида акс этган.

Қайд этилишича, сўровномада қатнашганларнинг 63 фоизи "ёмон" жавобини танлаган, 32 фоиз сўралувчи бошқача фикрда, 5 фоизи эса жавоб топишга қийналган.

Сўровномада бутун мамлакат бўйлаб 1003 нафар вояга етган америкалик иштирок этган.

Pew Research компаниясининг май ойидаги сўровномасида ирқлараро муносабатлар ёмон деб ҳисобловчилар 40 фоиз эди.

"Бунга шубҳа йўқ, ҳозирда иқрчилик ҳолати бўйича энг оғир вазиятга тушиб қолганмиз. Мен шуни кўрмоқдаман", дея Линдон Жонсон номидаги Мактабларда ирқлараро муносабатлар ва демократия бўйича тадқиқотлар марказининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимида фаолият кўрсатувчи Пениел Жозефнинг сўзларини келтиради Washington Post.

У ҳамиша оқ танлилар ва қора танлилар орасида адоват сақланиб келганини тан олган.

Миннесота ва Луизиана штатларида 2 афроамерикалик ўсмирнинг полиция томонидан ўлдирилиши ортида АҚШ бўйлаб норозилик намойишлари тўлқини пайдо бўлди. Далласда қора танли америкалик 5 нафар полицияни ўлдирди.

Top