22:40 / 19.07.2016
9170

Касильяс ўз орзусидаги Испания рамзий терма жамоасига «Барселона»нинг 6 вакилини киритди

«Реал» жамоасининг собиқ дарвозабони, айни вақтда «Порту» шарафини ҳимоя қилаётган Икер Касильяс Испания терма жамоасининг барча даврлардаги энг яхши футболчилари акс этган ўз орзусидаги терма жамоани тузди.

Унда «Барселона» таркибида тўп сурган 6 футболчи ўрин олган.

Касильяснинг талқинига кўра Испания терма жамоаси тарихидаги энг кучли 11 футболчи қуйидагилар: Арконада — Рамос, Пуйоль, Пике, Камачо – Хави, Йерро, Бускетс, Иньеста – Рауль, Вилья.

Манба: Tribuna.uz

Top