07:59 / 19.07.2016
5291

Республикачилар партияси вакиллари Трампнинг Мексика билан девор қуриш ғоясини қўллаб-қувватлашди

Фото: © РИА

18 июлда АҚШ Республикачилар партияси қурултойида қабул қилинган партия дастури АҚШ президенти лавозимига номзод, республикачи Дональд Трампнинг муҳожирларни камайтириш учун АҚШ ва Мексика ўртасида девор қуриш таклифини биринчи марта расман қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Террорчилик, наркокартел, траффикинг ва жиноий тўдалар вақтида мамлакатимизда миллионлаб шахси ўрнатилмаган шахсларнинг мавжудлиги АҚШ хавфсизлиги ва суверенитетига катта хавф ҳисобланади. Айнан шунинг учун биз жанубий сарҳадларимизда девор қурилиши ва портлар ҳимояланишини қўллаб-қувватлаймиз", дейилмоқда ҳужжатда.   

Трамп дастури бўйича, девор АҚШнинг жанубдаги қуруқликдаги бутун чегарасини эгаллаши керак.

Кливлендда Республикачилар партияси қурултойи бўлиб ўтмоқда. Бу қурултойда Трамп партиядан АҚШ президенти лавозимига номзод сифатида таклиф қилинади.

Top