07:23 / 19.07.2016
13266

Туркия ҳукумати Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширган икки учувчини ҳибсга олди

Фото: © AP

Туркия ҳукумати 2015 йилнинг ноябрида Россиянинг Су-24 ҳарбий самолётини Сурияда уриб туширган икки учувчини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда ОАВга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.    

Бу ҳақда юқори лавозимдаги турк амалдорларидан бири маълум қилди. 

"Сурия чегараси яқинида Су-24 самолётини уриб туширган икки учувчи ҳибсга олинди", деб айтди у. 

Су-24 самолёти 24 ноябрда Суриянинг Латақия вилоятида, Туркия чегарасидан 1 км узоқликда уриб туширилганди.

Top