20:01 / 24.07.2016
5311

Ҳиндистонда автобус ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди

Фото:© Fotolia

Ҳиндистон жанубидаги Тамилнад штатида контейнерлар ташувчи юк машина ва автобус тўқнашиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ANI агентлиги.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 33 киши жароҳат олган, улар шифохоналарга етказилган. 

Воқеа 24 июлда Кришнагири округида юз берган. ЙТҲ сабаблари маълум қилинмаган.

Top