14:53 / 27.07.2016
5852

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг ортиқча вазнга эга футболчиларини машғулотларга қўймаяпти

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсумолди йиғинлари вақтида футболчиларнинг ортиқча вазн тўплашига қарши қатъий чоралар кўрмоқда.

«Мураббийлар соғлиқнинг муҳимлиги ҳақида тинмай такрорлашмоқда. Масалан, Гвардиола ортиқча вазни бор футболчиларнинг умумий гуруҳ билан машғулотларда иштирок этишини тақиқлади.

Баъзи жамоадошларимиз шу сабаб туфайли биз билан бирга шуғулланмаяпти. Биз энди янада масъултиятли бўлишимиз керак. Агар сенинг одатдаги вазнинг – 60 килограмм бўлса, сен эса 70 килограмм чиқсанг, майдонга тушмаслигинг керак, ахир бу ҳолатда осонлик билан жароҳат олишинг ва жамоа учун муаммолар туғдиришинг мумкин. Бу муҳим», – деган жамоа аъзоларидан бири Гаэль Клиши.

Гвардиола шунингдек, футболчиларга баъзи ичимликлар, пицца ва бошқа юқори калорияли таомларни тақиқлаган.

Бундан олдинроқ, Самир Насри ва Яя Туре шундай муаммолар билан тўқнашгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Манба: Tribuna.uz

Top