07:03 / 27.07.2016
3025

Озарбайжон мудофаа вазирлиги ҳарбий заводдаги портлашда икки киши ҳалок бўлганини маълум қилди

Озарбайжоннинг Ширван шаҳридаги "Араз" қурол-аслаҳа заводидаги портлашда икки киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. "Ширвандаги қурол-аслаҳа заводидаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди", деб маълум қилинди Озарбайжон мудофаа саноати вазирлигида. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев портлаш сабабларини ўрнатиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун давлат комиссияси тузишни буюрди. Аввалроқ заводдаги портлаш оқибатида 20 киши жабрлангани маълум қилинганди.

Top