09:58 / 28.07.2016
4281

Энг машҳур YouTube-блогернинг компанияси бир йилда 8 млн доллар ишлаб топди

видеоблогер PewDiePie

Кўпроқ PewDiePie тахаллуси билан маълум бўлган энг машҳур видеоблогер Феликс Кьелльбергнинг компанияси 2015 йилда 8,1 млн доллар ишлаб топди. Бу ҳақда компаниянинг Швеция солиқ идораларига берган ҳисоботига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Ҳисоботга кўра, компания даромади 2014 йилга нисбатан 12 фоизга, тушум эса 18 фоизга (8,6 млн доллар) ўсган.

PewDiePie YouTube’да энг катта аудиторияга эга блогер бўлиб, ўтган йили Forbes журнали уни энг кўп ҳақ олувчи блогер деб атаганди. Журнал маълумотларига кўра, у йилига 12 млн доллар топади.

Top