19:28 / 28.07.2016
8707

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига келиб тушган аризаларнинг 91,7 фоизи ижобий ҳал этилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда ҳудудий тузилмаларининг 2016 йилнинг I ярим йилликдаги фаолияти якунларига бағишланган навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари
федерацияси Матбуот ва ахборот бўлими хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига  истеъмолчилардан жами 5392 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур ариза ва шикоятларнинг 4946 таси яъни, 91,7% ижобий ҳал этилиши натижасида, истеъмолчилар фойдасига жами 2 188 300 минг сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Ариза ва мурожаатлар – табиий газ таъминоти 1608 та (29,8 фоиз), савдо  1161 та (21,5 фоиз), электр таъминоти 859 та (15,9 фоиз), коммунал хизмат кўрсатиш  179 та (3,3 фоиз), сув таъминоти 187 та (3,5 фоиз), транспорт 87 та (1,6 фоиз), алоқа  112 та (2,1 фоиз), соғлиқни сақлаш  88 та (1,6 фоиз) ва 1111 та (20,6 фоиз)  бошқа соҳаларга тегишли бўлди.

Кенгаш йиғилишида Навоий, Самарқанд,  Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бирлашмаларининг жорий йилнинг 1-ярим йиллигида олиб борилган ишлари (фаолияти) тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

Top